Превью. “Орол” – “Оқ-тепа”

Эртага “Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилигининг 10-тур доирасида Қорақалпоғистоннинг “Орол” жамоаси меҳмони бўлади.

Мазкур жамоалар миллий чемпионат баҳсларида 2007 йилдан буён тўқнаш келади. Ўша йилларда “Орол” “Жайхун” номи билан мусобақада иштирок этар эди. Айтиш керак, Нукусда ўтказилган учрашувларнинг фақат биттасида жамоамизга ғалаба қозониш насиб қилган. Бу 2015 йилги мавсумга тўғри келади.

2007 ЙИЛ
16-тур. 16 июнь
ЖАЙХУН – ОҚ-ТЕПА – 3:0 (1:0)
Нукус. 4000 томошабин.
Бош ҳакам: Зокир Қодиров – 8.
Голлар: Серик Ахметалиев, 23 – 1:0. Мансур Абдуллаев, 63-пенальтидан – 2:0. Мансур Абдуллаев, 77 – 3:0.

2008 ЙИЛ
25-тур. 10 сентябрь
ЖАЙХУН – ОҚ-ТЕПА – 2:2 (0:0)
Нукус. 2515 томошабин.
Бош ҳакам: Илгиз Танташев – 8,6.
Голлар: Владимир Гаврилов, 54-пенальтидан – 0:1. Наврўз Ҳаипов, 62 – 1:1. Дмитрий Краев, 64 – 1:2. Азамат Олланиёзов, 75 – 2:2.

2011 ЙИЛ
11-тур. 5 октябрь
ЖАЙХУН – ОҚ-ТЕПА – +:-

2013 ЙИЛ
4-тур. 24 август
ОРОЛ – ОҚ-ТЕПА – 1:1 (1:0)
Нукус. 654 томошабин.
Бош ҳакам: Наим Қосимов (Қарши).
“Оқ-тепа”: Сарвар Хайриев, Вадим Любинский, Никита Павленко (Шоҳруз Норхонов, 82), Шавкат Раимқулов, Бобур Абдураҳмонов, Вадим Ничунаев, Маъруф Аҳмаджонов, Зокир Мирзааҳмедов, Хушнуд Маматов (Илҳом Ражабов, 70), Алексей Локтионов, Азамат Мамажонов (Алишер Алимов, 65).
Голлар: Мирас Қарлибоев, 45 – 1:0. Маъруф Аҳмаджонов, 69 – 1:1.

2014 ЙИЛ
4-тур. 28 август
ОРОЛ – ОҚ-ТЕПА – 3:1 (1:1)
Нукус. 2247 томошабин.
Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент) – 8,3.
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Темур Турдиев, Маҳсуджон Ҳайитов, Нодирбек Тешабоев, Марат Қудратов, Иззатилла Абдуллаев, Сардорбек Аҳмадалиев, Зокир Мирзааҳмедов, Илдар Магдеев, Берумий Абдунабиев, Сергей Рекун.
Голлар: Сергей Рекун, 39 – 0:1. Нурлибек Таласбоев, 44 – 1:1. Наврўз Ҳаипов, 83-пенальтидан – 2:1. Ойбек Рўзимов, 85 – 3:1.

2015 ЙИЛ
ОРОЛ – ОҚ-ТЕПА – 0:1 (0:1)
28 август. Нукус. “Турон” стадиони. 1500 томошабин.
Бош ҳакам: Бахтиёр Йўлчораев (Гулистон) – 6,5.
“Орол”: Улуғбек Янгибоев, Улуғбек Қуттибоев, Шарияр Каримбоев, Жавлон Примбетов, Оллоёр Реимов, Нурлибек Таласбоев, Ойбек Рўзимов, Мурод Абдимуротов, Темур Турдиев, Марат Ауниёзов, Исломбек Сейтназаров.
“Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Жалолиддин Саидов, Анвар Раҳимов (Фарҳод Мирааҳматов, 70), Жўрабек Собиров (Даврон Умиров, 82), Берумий Абдунабиев (Абдул Азиз Юсупов, 57), Зафар Қорақулов, Собир Усмонхўжаев, Турсунбой Раҳимбердиев, Илдар Магдеев, Вусол Магерамов, Темур Кагиров.

Гол: Илдар Магдеев, 31 – 0:1.

 

Бўлишинг:Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterShare on LinkedIn

Сўнгги янгиликлар

Превью. “Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё”

“Оқ-тепа” “НБУ-Осиё” билан биринчи лигадаги дебют мавсуми 2006 йилдан бери тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги илк уч...


Навбатдаги мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 11-турида ўзининг ноқулай рақибларидан бири “Пахтакор-2″ни қабул қилган “Оқ-тепа” навбатдаги мағлубиятини тан оли...


Превью. “Оқ-тепа” – “Пахтакор-2”

Мазкур рақиблар Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 2012 йилдан буён тўқнаш келишади. Айтиш керак, “Пахтакор-2” “Оқ-тепа”нинг ноқ...