Ўйин бошқа, натижа бошқа

Йирик мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 10-турида Нукусда “Орол” меҳмони бўлган жамоамиз йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Бир-бирига ўхшамаган икки бўлимнинг иккинчиси биз учун омадсиз келди. Танаффусга қадар ҳисобни очган футболчиларимиз иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан 4та тўп олиб чиқди. ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2016 ОРОЛ – ОҚ-ТЕПА – 5:1 (1:1) 18 май. Нукус. “Турон” стадиони. 1732 томошабин. Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши) – 8,1. Қанот ҳакамлари: Дилшодбек Жуманиёзов... давоми

Превью. “Орол” – “Оқ-тепа”

Эртага “Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилигининг 10-тур доирасида Қорақалпоғистоннинг “Орол” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур жамоалар миллий чемпионат баҳсларида 2007 йилдан буён тўқнаш келади. Ўша йилларда “Орол” “Жайхун” номи билан мусобақада иштирок этар эди. Айтиш керак, Нукусда ўтказилган учрашувларнинг фақат биттасида жамоамизга ғалаба қозониш насиб қилган. Бу 2015 йилги мавсумга тўғри келади. 2007 ЙИЛ 16-тур. 16... давоми