Пешқадам билан дуранг

Александр Кит: “Бугун биз очко йўқотдик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нурафшон” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар мураббийи Александр Китнинг фикрлари билан қизиқдик. – Учрашув аввалида оддий вазиятларда кераксиз голларни ўтказиб юбордик. Билмадим, ўзимизни бўш қўйвордикми ёки бошқа сабаб. Ўтказиб юборилган икки голдан кейин йигитлар ўзига келишди. Анча мазмунли ўйин намойиш қила бошладик. Рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратдик. Аммо омад келмаса қийин экан. Зарбаларнинг айримлари дарвоза устуни ва тўсини ёнидан... давоми

Геннадий Кочнев: “Оқ-тепа” ҳурматга лойиқ жамоа”

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нурафшон” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Геннадий Кочневнинг фикрлари билан қизиқдик. – Албатта “Оқ-тепа”дек рақиб билан сафарда дуранг ўйнаш яхши, шу боис, натижадан қониқдим. Аммо 0:2 ҳисобида олдинда бориб, дуранг ўйнаб қўйганингиз учун барибир ғалабани хоҳлайсиз. Бизда ҳам, мезбонларда ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун етарлича имкониятлар бўлди. Биз биринчи бўлимнинг... давоми

Иродали дуранг

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 4-тур учрашувлари якунланди. Турнинг марказий учрашуви “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтди. Пешқадам “Нурафшон” жамоасига қарши майдонга чиққан “Оқ-тепа” иродали дурангга эришди. Ҳисоб меҳмонлар томонидан 16-дақиқада очилди. Орадан олти дақиқа ўтиб, меҳмонлар иккинчи голни ҳам уришди. Шундан сўнг устунликни ўз қўлига олган мезбонлар танаффусга қадар ҳисобни қисқартирган бўлса, иккинчи бўлимда тенглаштиришди. ЎЗБЕКИСТ... давоми

Эртага “Нурафшон” билан ўйин

Эртага Ўзбекистон Биринчилигида 4-тур ўйинларига якун ясалади. Турнинг навбатдаги учрашувида “Оқ-тепа” Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини қабул қилади. Мазкур рақиблар биринчи лигада илк бор тўқнаш келишмоқда. Айтиш керак, рақиб лиганинг бу йилги дебютанти бўлса-да, 3 турдан кейин пешқадам бўлиб турибди. Қолаверса, Ўзбекистон Биринчилигида мағлубиятга учрамаган икки клубнинг биридир. Шу боис эртангги беллашув қизиқарли ўтишини тахмин қилиш қийин... давоми