Абдурашид Исмоилов: “Хатога йўл қўйдик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 8-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “УзДонгЖу” (3:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Абдурашид Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. – Бугун шиддатли ўйин бўлишини тахмин қилгандик, шундай ҳам бўлди. Биринчи бўлимни ёмон ўтказганимиз йўқ. Бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Аммо фойдалана олмаганимиз туфайли рақиб бизни жазолади. Футболда ёзилмаган қоида бор: сер урмасанг, сенга уришади. Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Чунки уларни назорат қиладиган инсонлар б... давоми

Рўзмат Қурёзов: “Жамоа ўйини яхшиланмоқда”

Ўзбекистон Биринчилигининг 8-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “УзДонгЖу” (3:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзмат Қурёзовнинг фикрлари билан қизиқдик. -Кетма-кет очколар йўқотилганидан сўнг, футболчилар билан суҳбатлашиб олдик. Шу йиғилишнинг натижаси ўлароқ бугун ҳамма ўз вазифасини тўғри бажарди. Яъни, интизомли ўйин кўрсатдик. Барча футболчилар ўз жойида бехато тўп сурди. Шунинг натижаси ўлароқ катта қийинчилик билан бўлса-да, ғалаба нашидасини сурдик. Бугун жамоанинг ўйини яхши... давоми

Исломбек Исмоилов: “Рақиб биздан яхшироқ ўйнади”

Ўзбекистон Биринчилигининг 6-турида Фарғонанинг “Ёзёвон-Лочинлари” – “Оқ-тепа” (3:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози, ёш мутахассис Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. – Даставвал, “Оқ-тепа”га қарши учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. – Учрашувни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Шиддатли, курашларга бой тарзда ўтди. “Оқ-тепа” жамоаси сафида тажрибали ўйинчилар борлигини билардик. Буни футболчиларга ҳам тушунтиргандик. Ўйлашимча, бугун иштиёқ тажрибадан устун келди. Йигитлардаги ғала... давоми

Абдумалик Ҳакимов: “Оқ-тепа” 1-лигада ўз ҳурматига эга”

Ўзбекистон Биринчилигининг 5-туридан ўрин олган “Цементчи” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози Абдумалик Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик. – “Оқ-тепа” 1-лигада ўз ҳурматига эга клуб ҳисобланади. Шу боис, мазкур рақибга қарши ўйинга муносиб тарзда тайёргарлик кўргандик. Боз устига, сафардаги икки учрашувимизда нурсиз дурангга эришиб, очколарни бой бергандик. Шунинг учун бугунги баҳсга тайёргарлик бошқача, яъни жиддий тарзда кечди. Бугун... давоми

Александр Кит: “Пенальтидан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди”

Ўзбекистон Биринчилигининг 5-туридан ўрин олган “Цементчи” – “Оқ-тепа” учрашувидан кейин меҳмонлар устози Александр Китнинг фикрлари билан қизиқдик. – Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Дарвозамиз томон пенальти белгилангунига қадар ҳаммаси жойи кетаётганди. Жамоа тартибли ҳимояланиб, режали тарзда ҳужум уюштираётган эди. Бироқ пенальтидан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Билмадим, футболчиларнинг руҳияти тушиб кетдими ёки бошқа сабаб, ўйинимизда бироз “бузилиш” юз берди. Оқибатда яна икки... давоми

Александр Кит: “Бугун биз очко йўқотдик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нурафшон” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар мураббийи Александр Китнинг фикрлари билан қизиқдик. – Учрашув аввалида оддий вазиятларда кераксиз голларни ўтказиб юбордик. Билмадим, ўзимизни бўш қўйвордикми ёки бошқа сабаб. Ўтказиб юборилган икки голдан кейин йигитлар ўзига келишди. Анча мазмунли ўйин намойиш қила бошладик. Рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратдик. Аммо омад келмаса қийин экан. Зарбаларнинг айримлари дарвоза устуни ва тўсини ёнидан... давоми

Геннадий Кочнев: “Оқ-тепа” ҳурматга лойиқ жамоа”

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нурафшон” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Геннадий Кочневнинг фикрлари билан қизиқдик. – Албатта “Оқ-тепа”дек рақиб билан сафарда дуранг ўйнаш яхши, шу боис, натижадан қониқдим. Аммо 0:2 ҳисобида олдинда бориб, дуранг ўйнаб қўйганингиз учун барибир ғалабани хоҳлайсиз. Бизда ҳам, мезбонларда ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун етарлича имкониятлар бўлди. Биз биринчи бўлимнинг... давоми

Маъруф Аҳмаджонов: “Жамоамиз яхши ҳолатда”

Эртага Ўзбекистон Биринчилигининг 2-тур ўйинларига якунланади. Турнинг сўнгги учрашувида “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа” жамоалари майдонга чиқишади. Биз беллашувдан олдин жамоамиз аъзоси Маъруф Аҳмаджоновнинг фикрлари билан қизиқдик. – Бу рақибга қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган. Сўнгги уч йилдаги учрашувларда ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсак-да, ютқазиб қўйганмиз. Балки бу ўша беллашувларда гол урганимиздан кейин хотиржамликка берилганимиз билан боғлиқдир? Рақи... давоми