Никита Ефременко: “Ютишни хоҳлагандик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин мезбонлар аъзоси Никита Ефремеконинг фикрлари билан қизиқдик. – Албатта, оғир ўйин бўлди. Чунки “Оқ-тепа”дек рақибларга қарши баҳс доимо қийин кечади. Табиийки, кечаги беллашув ҳам биз учун осон ўтгани йўқ. Рақиб таркибида олий лигада тўп сурган бир қатор ўйинчилар бор. Тўпни ўзида ушлаб туриш, назорат қилиш борасида рақиб етарлича салоҳиятга... давоми

Воҳид Холбоев: “Дуранг учун ўйнагандик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин мезбонлар устози Воҳид Холбоевнинг фикрлари билан қизиқдик. – Ўйин тўғрисида нима дейман? Қўл остимдаги футболчиларнинг аксари ёш бўлгани туфайли учрашув аввалида бироз ҳаяжонланишди. Сабаби, рақиб таркибида тажрибали ўйинчилар бор. Агар кеча тўғри ўйнамаганимизда ютқазиб қўйган бўлардик. Бизнинг таркибимизда ҳам бир нечта тажрибали ўйинчилар бор. Улар қолган ёшларни тўғри йўлга йўналтира олиш... давоми

Александр Кит: “Ғалабали ўйинларимиз келади”

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин меҳмонлар устози Александр Китнинг фикрлари билан қизиқдик. – Аввало мезбонларни ғалаба билан табриклайман! Фикримча, учрашув тенг ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Биз ўзимизнинг хавфли вазиятларимизни голга айлантира олмадик, рақиб бунинг уддасидан чиқди ва ғалаба қозонди. Мавсум эндигина бошланди. Табиийки, камчиликлар бўлади. Биз ўз камчиликларимизни биламиз ва... давоми

Мавсумни мағлубият билан бошладик

“Оқ-тепа” учун бугун расман янги мавсум старт олди. Ўзбекистон Биринчилигининг биринчи турида дам олган жамоамиз иккинчи турда “Локомотив-БФК” жамоаси меҳмони бўлди. Учрашув тақдирини биттагина гол ҳал қилган учрашувда “Оқ-тепа” мағлубиятга учраб, мавсумни мағлубият билан бошлашга мажбур бўлди. Ягона голни иккинчи бўлимнинг 14-дақиқасида Абдурашид Валихонов ўз ҳисобига ёзиб қўйди. ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ ЛОКОМОТИВ-БФК – ОҚ-ТЕПА R... давоми

Маъруф Аҳмаджонов: “Жамоамиз яхши ҳолатда”

Эртага Ўзбекистон Биринчилигининг 2-тур ўйинларига якунланади. Турнинг сўнгги учрашувида “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа” жамоалари майдонга чиқишади. Биз беллашувдан олдин жамоамиз аъзоси Маъруф Аҳмаджоновнинг фикрлари билан қизиқдик. – Бу рақибга қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган. Сўнгги уч йилдаги учрашувларда ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсак-да, ютқазиб қўйганмиз. Балки бу ўша беллашувларда гол урганимиздан кейин хотиржамликка берилганимиз билан боғлиқдир? Рақи... давоми

Превью. “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа”

“Оқ-тепа” “Локомотив-БФК” жамоалари Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 2007 йилги мавсумдан буён тўқнаш келади. 2007 йилги баҳсда жамоамиз ғалаба нашидасини сурган. 2010 йилги ўйинда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2013 йилги учрашув драматик кўриниш олган. Ҳисоб вакилларимиз томонидан очилган. Аммо танаффусдан сўнг майдон эгалари Зокир Мирзааҳмедовнинг голига икки тўп билан жавоб қайтаришди. Кейинчалик захирадан майдонга тушган Берумий Абдунабиев ҳисобни тенглаштирган... давоми

Ўртоқлик учрашувида ғалаба қозондик

Янги мавсумга тайёргарлик жараёнида навбатдаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди. “Пахтакор-2”ни қабул қилган жамоамиз голларга бой учрашувда ғалаба нашидасини сурди. Футболчиларимизнинг уч голига меҳмонлар иккита тўп билан жавоб қайтаришди. Ўртоқлик учрашуви ОҚ-ТЕПА – ПАХТАКОР-2 – 3:2 26 март. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. “Оқ-тепа”: Рустам Дадабоев, Анвар Раҳимов, Обид Ҳакимов, Араик Бобоев, Зафаржон Қорақулов (Расул Раҳмонбердиев), Достон Абдураҳмонов (Абдулатиф Абдуқодиров), Отабек Аҳмаджо... давоми

Машғулотлар давом этади

Ўзбекистон Кубоги билан хайрлашган жамоамиз аъзолари қисқа муддатли танаффусдан кейин яна машғулотларга киришишди. “Оқ-тепа” сунъий қопламали майдонида ўтказилаётган машғулотлар кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Мураббийлар штаби кунига икки маҳалдан иборат бўлаётган машғулотларда асосий урғуни тўп билан ишлашга қаратган. Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари жамоамиз учун 7 апрелда бошланади. Расмий учрашувларга қадар иккита назорат ўйини ҳам ташкил қилиниши режалаштирилган. Хусу... давоми

“Оқ-тепа” – “Обод” учрашувида киритилган голларни томоша қилинг

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичида олий лига вакили “Обод”ни қабул қилган жамоамиз мағлубиятга учради. YoutubeMytube... давоми

“Оқ-тепа” – “Обод” учрашувидан фотолавҳалар

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичида олий лига вакили “Обод”ни қабул қилган жамоамиз мағлубиятга учради. Қуйидаги линкда ушбу учрашувдан саралаб олинган фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин.... давоми