Александр Кит: “Бугун биз очко йўқотдик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нурафшон” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар мураббийи Александр Китнинг фикрлари билан қизиқдик. – Учрашув аввалида оддий вазиятларда кераксиз голларни ўтказиб юбордик. Билмадим, ўзимизни бўш қўйвордикми ёки бошқа сабаб. Ўтказиб юборилган икки голдан кейин йигитлар ўзига келишди. Анча мазмунли ўйин намойиш қила бошладик. Рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратдик. Аммо омад келмаса қийин экан. Зарбаларнинг айримлари дарвоза устуни ва тўсини ёнидан... давоми

Геннадий Кочнев: “Оқ-тепа” ҳурматга лойиқ жамоа”

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нурафшон” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Геннадий Кочневнинг фикрлари билан қизиқдик. – Албатта “Оқ-тепа”дек рақиб билан сафарда дуранг ўйнаш яхши, шу боис, натижадан қониқдим. Аммо 0:2 ҳисобида олдинда бориб, дуранг ўйнаб қўйганингиз учун барибир ғалабани хоҳлайсиз. Бизда ҳам, мезбонларда ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун етарлича имкониятлар бўлди. Биз биринчи бўлимнинг... давоми

Иродали дуранг

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 4-тур учрашувлари якунланди. Турнинг марказий учрашуви “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтди. Пешқадам “Нурафшон” жамоасига қарши майдонга чиққан “Оқ-тепа” иродали дурангга эришди. Ҳисоб меҳмонлар томонидан 16-дақиқада очилди. Орадан олти дақиқа ўтиб, меҳмонлар иккинчи голни ҳам уришди. Шундан сўнг устунликни ўз қўлига олган мезбонлар танаффусга қадар ҳисобни қисқартирган бўлса, иккинчи бўлимда тенглаштиришди. ЎЗБЕКИСТ... давоми

“Оқ-тепа” – “Ғиждувон” учрашувидан фотожамланма

Ўзбекистон Биринчилигининг 3-турида “Ғиждувон” жамоасини қабул қилган “Оқ-тепа” йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди. Қуйидаги линкда мазкур ўйиндан саралаб олинган фотожамланма билан танишишингиз мумкин.... давоми

Эртага “Нурафшон” билан ўйин

Эртага Ўзбекистон Биринчилигида 4-тур ўйинларига якун ясалади. Турнинг навбатдаги учрашувида “Оқ-тепа” Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини қабул қилади. Мазкур рақиблар биринчи лигада илк бор тўқнаш келишмоқда. Айтиш керак, рақиб лиганинг бу йилги дебютанти бўлса-да, 3 турдан кейин пешқадам бўлиб турибди. Қолаверса, Ўзбекистон Биринчилигида мағлубиятга учрамаган икки клубнинг биридир. Шу боис эртангги беллашув қизиқарли ўтишини тахмин қилиш қийин... давоми

Биринчи ғалаба

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 3-тур ўйинларига якун ясалди. Ўз майдонида “Ғиждувон”ни қабул қилган жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳар бир бўлим аввалида урилган голлар якунда йирик ҳисобга замин яратди. Жамоамизнинг мавсумдаги илк голига Маъруф Аҳмаджонов муаллифлик қилди. Учрашувдаги қолган икки голнинг муаллифи Олим Новкаров ва Берумий Абдунабиев бўлди. Шу тариқа жамоамиз мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2016 ОҚ-ТЕПА – ҒИЖДУВ... давоми

Превью. “Оқ-тепа” – “Ғиждувон”

Жамоамиз эртага Ўзбекистон Биринчилигидаги иккинчи ўйинда майдонга тушади. Рақибимиз ўтган мавсум 1-лигада дебютини ўт казган “Ғиждувон” жамоасидир. Айтиш керак, ўтган йили бўлган баҳсда футболчиларимиз мухлисларга голлар шоусини тақдим қилиб берган эди. Беллашувда меҳмонлар дарвозаси етти бош ишғол қилинган. ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2015 ОҚ-ТЕПА – ҒИЖДУВОН – 7:0 (1:0) 24 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 54 томошабин. Бош ҳакам: Жасур Мухторов (Тошкент) – 7,9. “Оқ-тепа”: Михаил Наумо... давоми

Танишинг: “Оқ-тепа – 2016”

Жамоамиз янги мавсум учун ЎзПФЛга футболчилар рўйхатини топширди. Рўйхатдан 23 нафар футболчи, 7 нафар клуб расмийси жой олган. Футболчиларнинг 3 нафари дарвозабон, 6 нафари ҳимоячи, 10 нафари ярим ҳимоячи ва 4 нафари ҳужумчидир. РАҲБАРИЯТ № Исми-шарифи Лавозими 1 Шоғуломов Сарвар Ғанишерович Жамоа президенти 2 Гаврилов Владимир Владимирович Жамоа бошлиғи 3 Қурёзов Рўзмат Бош мураббий 4 Кит Александр Владимирович Мураббий 5 Хузияхметов Марат Мунистович Шифокор 6 Кра... давоми

“Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа” учрашувидан фотожамланма

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-тур учрашувида “Локомотив-БФК” меҳмони бўлган жамоамиз кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Қуйидаги линкда мазкур учрашув фотожамланмаси билан танишишингиз мумкин бўлади.... давоми

Мирзакамол Камолов: “Мағлубиятнинг сабаблари кўп”

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин меҳмонлар аъзоси Мирзакамол Камоловнинг фикрлари билан қизиқдик. – Мағлубиятга етарлича сабаблар бор. Биринчи навбатда рақибни менсимаганимиз энг катта айбимиз. Бу баҳона эмаску, аммо табиий майдонга мослашишимиз қийин кечди. Биласиз, “Оқ-тепа” уй учрашувларини сунъиий қопламали майдонда ўтказади. Машғулотлар ҳам шу ерда бўлиб ўтади. Шунинг учун табиий майдонда қийинчиликка дуч келди... давоми