Превью. “Оқ-тепа” – “УзДонгЖу”

“Оқ-тепа” “УзДонгЖу” жамоалари 2006 йилдан буён тўқнаш келади. Рақиблар 2006, 2007, 2014 ва 2015 йилги мавсумларда ҳисоб-китоб қилишган. Пойтахтда кечган тўрт ўйининг иккитасида дуранг қайд этилган, икки учрашувда эса, жамоамиз ғалаба қозонган. ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР 2006 ЙИЛ 7-тур. 11 май ОҚ-ТЕПА – УЗДОНГЖУ – 1:1 (1:0) Бош ҳакам: Фарҳод Абдуллаев – 8,5. Голлар: Саидаъло Акбаров, 44 – 1:0. Хушнуд Шокиров, 58 – 1:1. 2007 ЙИЛ 36-тур. 29 октябрь ОҚ-ТЕПА – УЗД... давоми

Яна очко йўқотилди

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 7-тур учрашувлари старт олди. Ўз майдонида “Норин”ни қабул қилган “Оқ-тепа” гарчи учрашувда ҳисобни очган бўлса-да, якунда қийинчилик билан дурангга эришди ва муҳим очкони йўқотди. Биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида Маъруф Аҳмаджонов ҳисобни очган эди, аммо иккинчи бўлимнинг 60 ва 62 дақиқаларида Владислав Алексин икки бор Акром Хўжаев дарвозасини нишонга олиб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу... давоми

Эртага “Норин” билан ўйнаймиз

Эртага Ўзбекистон Биринчилигининг 7-тур учрашувлари старт олади. “Оқ-тепа” мазкур турда Наманганнинг “Норин” жамоасини қабул қилади. Айтиш керакки, ушбу рақиблар аввал Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида тўқнаш келишмаган. Эртанги баҳс илк ўйиндир. 16:30да бошланадиган учрашувни тошкентлик ҳакам Аҳмаджон Эргашев бошқариб боради. Унга қанотларда пойтахт вилоятидан Ҳусниддин Ўролов ва фарғоналик Қаҳрамон Собиров ёрдам беради. Беллашув назоратчиси Андрей Тамбовцев... давоми

Исломбек Исмоилов: “Рақиб биздан яхшироқ ўйнади”

Ўзбекистон Биринчилигининг 6-турида Фарғонанинг “Ёзёвон-Лочинлари” – “Оқ-тепа” (3:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози, ёш мутахассис Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. – Даставвал, “Оқ-тепа”га қарши учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. – Учрашувни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Шиддатли, курашларга бой тарзда ўтди. “Оқ-тепа” жамоаси сафида тажрибали ўйинчилар борлигини билардик. Буни футболчиларга ҳам тушунтиргандик. Ўйлашимча, бугун иштиёқ тажрибадан устун келди. Йигитлардаги ғала... давоми

Яна мағлубият…

Ўзбекистон Биринчилигининг 6-турида Фарғонага сафар уюштирган жамоамиз мағлубият аламини тотиб кўрди. “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси меҳмони бўлган “Оқ-тепа” дастлабки 25 дақиқа давомида устунликка эришган бўлса-да, уч дақиқа ичида ўз дарвозасидан кетма-кет иккита тўп олиб чиқди. Бу голлар якунда натижага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Оқибатда иккинчи бўлимда ҳам гол ўтказиб юбордик. Катта куч билан ҳужумга ўтиб, ҳисоб қисқартирилган бўлса-да, якунда... давоми

Шиддатли ўйин, аламли мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 5-турида “Цементчи” меҳмони бўлган “Оқ-тепа” йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Қуйидаги линкда мазкур ўйин фотогалереяси билан танишишингиз мумкин бўлади.... давоми

Абдумалик Ҳакимов: “Оқ-тепа” 1-лигада ўз ҳурматига эга”

Ўзбекистон Биринчилигининг 5-туридан ўрин олган “Цементчи” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози Абдумалик Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик. – “Оқ-тепа” 1-лигада ўз ҳурматига эга клуб ҳисобланади. Шу боис, мазкур рақибга қарши ўйинга муносиб тарзда тайёргарлик кўргандик. Боз устига, сафардаги икки учрашувимизда нурсиз дурангга эришиб, очколарни бой бергандик. Шунинг учун бугунги баҳсга тайёргарлик бошқача, яъни жиддий тарзда кечди. Бугун... давоми

Александр Кит: “Пенальтидан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди”

Ўзбекистон Биринчилигининг 5-туридан ўрин олган “Цементчи” – “Оқ-тепа” учрашувидан кейин меҳмонлар устози Александр Китнинг фикрлари билан қизиқдик. – Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Дарвозамиз томон пенальти белгилангунига қадар ҳаммаси жойи кетаётганди. Жамоа тартибли ҳимояланиб, режали тарзда ҳужум уюштираётган эди. Бироқ пенальтидан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Билмадим, футболчиларнинг руҳияти тушиб кетдими ёки бошқа сабаб, ўйинимизда бироз “бузилиш” юз берди. Оқибатда яна икки... давоми

Сафардан голсиз қайтдик

Ўзбекистон Биринчилигининг 5-тур ўйинларига старт берилди. Сафарда “Цементчи” меҳмони бўлган жамоамиз йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Майдон эгалари биринчи бўлимда бир бор, танаффусдан кейин икки бор Акром Хўжаев қўриқлаган дарвозани нишонга олиб, уч очкони қўлга киритишди. ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2016 ЦЕМЕНТЧИ – ОҚ-ТЕПА – 3:0 (1:0) 25 апрель. Қувасой. “Цементчи” стадиони. 1722 томошабин. Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент) – 8,5. Қанот... давоми

Превью. “Цементчи” – “Оқ-тепа”

Эртага Ўзбекистон Биринчилигининг 5-тур ўйинлари старт олади. Жамоамиз мазкур турда лига етакчиларидан бири “Цементчи” меҳмони бўлади. Қувасойда бўлиб ўтадиган учрашув қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Рақиблар ўтган йили илк бор Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида тўқнаш келишган. Ўша беллашув мезбонларнинг ғалабаси билан якунланган.   ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2015 1-босқич. 6-тур ЦЕМЕНТЧИ – ОҚ-ТЕПА – 2:1 (1:1)... давоми