Превью. “Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё”

“Оқ-тепа” “НБУ-Осиё” билан биринчи лигадаги дебют мавсуми 2006 йилдан бери тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги илк учрашув ўтказилмай қолган. Ўша баҳс 2006 йилги мавсумнинг 1-турига тўғри келади. Ўша вақтда ЎФФ мазкур ўйин учун “банкчилар”га техник ғалаба ёзган. Пойтахт “дербиси”да “Оқ-тепа” ўз майдонидаги баҳсларни асосан ғалаба билан якунлаган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бир мағлубият бир... давоми

Навбатдаги мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 11-турида ўзининг ноқулай рақибларидан бири “Пахтакор-2″ни қабул қилган “Оқ-тепа” навбатдаги мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. Ҳисоб 9-дақиқадаёқ футболчиларимиз томонидан очилган эди. Мирзакамол Камоловга ишлатилган қўполлик туфайли меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган жамоа сардори Анвар Раҳимов “шерлар” дарвозабонига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Аҳмаджонов ҳ... давоми

Превью. “Оқ-тепа” – “Пахтакор-2”

Мазкур рақиблар Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 2012 йилдан буён тўқнаш келишади. Айтиш керак, “Пахтакор-2” “Оқ-тепа”нинг ноқулай рақиблари қаторига киради. Буни ўзаро учрашувларда қайд этилган натижалардан ҳам билиб олиш мумкин. Жамоалар илк бор 2012 йилги мавсумда ҳисоб-китоб қилишган. Беллашувда ҳам ёш “шерлар” йирик ҳисобда ғалаба қозонган. 2013 йилги беллашувда футболчиларимиз қийинчилик билан ғалаба қозонишган. 2014 й... давоми

Йирик мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 10-турида Нукусда “Орол” меҳмони бўлган жамоамиз йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Бир-бирига ўхшамаган икки бўлимнинг иккинчиси биз учун омадсиз келди. Танаффусга қадар ҳисобни очган футболчиларимиз иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан 4та тўп олиб чиқди. ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2016 ОРОЛ – ОҚ-ТЕПА – 5:1 (1:1) 18 май. Нукус. “Турон” стадиони. 1732 томошабин. Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши) – 8,1. Қанот ҳакамлари: Дилшодбек Жуманиёзов... давоми

Превью. “Орол” – “Оқ-тепа”

Эртага “Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилигининг 10-тур доирасида Қорақалпоғистоннинг “Орол” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур жамоалар миллий чемпионат баҳсларида 2007 йилдан буён тўқнаш келади. Ўша йилларда “Орол” “Жайхун” номи билан мусобақада иштирок этар эди. Айтиш керак, Нукусда ўтказилган учрашувларнинг фақат биттасида жамоамизга ғалаба қозониш насиб қилган. Бу 2015 йилги мавсумга тўғри келади. 2007 ЙИЛ 16-тур. 16... давоми

Битта хато ва мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 9-туридан ўрин олган “Хоразм” – “Оқ-тепа” учрашувида жамоамиз мағлубият аламини тотиб кўрди. Бутун беллашув давомида рақиб билан тенгма-тенг, керак бўлса, айрим вазиятларда устунликка эришган жамоамиз биттагина хато эвазига ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди ва мағлубиятга учради. ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2016 ХОРАЗМ – ОҚ-ТЕПА – 1:0 (0:0) 15 май. Янгибозор. “Марказий” стадиони. 716 томошабин. Бош ҳакам: Даулетбой Жалимов (Нукус) – 8,3. Қанот ҳака... давоми

Превью. “Хоразм” – “Оқ-тепа”

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 9-тур ўйинлари старт олади. Сафарда “Хоразм” жамоаси меҳмони бўладиган “Оқ-тепа” ўзининг энг ноқулай рақибига қарши майдонга чиқади. Айтиш керак, мазкур рақиблар 2007 йилдан буён Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида тўқнаш келади. Жамоамиз шу кунгача сафарда ўтказилган етти учрашувнинг тўрттасида мағлубиятга учраган бўлса, бир баҳсда дуранг қайд этилган. Сўнгги икки йилдаги белла... давоми

Абдурашид Исмоилов: “Хатога йўл қўйдик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 8-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “УзДонгЖу” (3:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Абдурашид Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. – Бугун шиддатли ўйин бўлишини тахмин қилгандик, шундай ҳам бўлди. Биринчи бўлимни ёмон ўтказганимиз йўқ. Бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Аммо фойдалана олмаганимиз туфайли рақиб бизни жазолади. Футболда ёзилмаган қоида бор: сер урмасанг, сенга уришади. Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Чунки уларни назорат қиладиган инсонлар б... давоми

Рўзмат Қурёзов: “Жамоа ўйини яхшиланмоқда”

Ўзбекистон Биринчилигининг 8-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “УзДонгЖу” (3:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзмат Қурёзовнинг фикрлари билан қизиқдик. -Кетма-кет очколар йўқотилганидан сўнг, футболчилар билан суҳбатлашиб олдик. Шу йиғилишнинг натижаси ўлароқ бугун ҳамма ўз вазифасини тўғри бажарди. Яъни, интизомли ўйин кўрсатдик. Барча футболчилар ўз жойида бехато тўп сурди. Шунинг натижаси ўлароқ катта қийинчилик билан бўлса-да, ғалаба нашидасини сурдик. Бугун жамоанинг ўйини яхши... давоми

Иродаги ғалаба қўлга киритилди

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 8-тур учрашувларига якун ясалди. Ўз майдонида чемпионат етакчиларидан бири “УзДонгЖу”ни қабул қилган “Оқ-тепа” катта қийинчилик билан ғалаба нашидасини сурди. Аввалига мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди. Аммо сўнгги дақиқаларда катта куч билан ҳужумга ўтган меҳмонлар нафақат ҳисобни қисқартиришди, балки тенглаштиришнинг уддасидан ҳам чиқишди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар учинчи голни уришиб, иродали ғалаба... давоми