Иродаги ғалаба қўлга киритилди

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 8-тур учрашувларига якун ясалди.

Ўз майдонида чемпионат етакчиларидан бири “УзДонгЖу”ни қабул қилган “Оқ-тепа” катта қийинчилик билан ғалаба нашидасини сурди. Аввалига мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди. Аммо сўнгги дақиқаларда катта куч билан ҳужумга ўтган меҳмонлар нафақат ҳисобни қисқартиришди, балки тенглаштиришнинг уддасидан ҳам чиқишди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар учинчи голни уришиб, иродали ғалабани қўлга киритишди.

ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2016
ОҚ-ТЕПА – УЗДОНГЖУ – 3:2 (1:0)
10 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 115 томошабин.
Бош ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро) – 7,8.
Қанот ҳакамлари: Тўрабек Суюнов (Гулистон) – 9,0, Дониёр Убайдуллаев (Гулистон) – 8,4.
Захирадаги ҳакам: Рустам Лутфуллин (Тошкент) – 9.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов (Фарғона).
“Оқ-тепа”: Алишер Аҳмедов, Расулжон Раҳмонбердиев, Достон Абдураҳмонов, Темур Яфаров, Анвар Раҳимов, Абдулатиф Абдуқодиров (Сардорбек Соибов, 90), Обиджон Ҳакимов (Араик Бобоев, 90+1), Шоҳжаҳон Ҳасанов, Зафаржон Қорақулов, Маъруф Аҳмаджонов, Отабек Аҳмаджонов.
“УзДонгЖу”: Дилмурод Мамаюсупов, Асрор Раҳмонов, Абдурасул Комилов, Усмонали Исмоналиев, Бекзод Ғозиев (Хайрулло Қодиров, 74), Алишер Тўхтасинов, Исломжон Каримов, Акмалжон Жўрабоев (Шаҳбоз Жумабоев, 65), Феҳрузбек Салоҳиддинов, Азизбек Маҳмудов, Азизбек Қаюмов (Зокиржон Нурматов, 75).
Голлар: Обиджон Ҳакимов, 6 – 1:0. Расулжон Раҳмонбердиев, 59 – 2:0. Хайрулло Қодиров, 89 – 2:1. Исломжон Каримов, 90+3 – 2:2. Маъруф Аҳмаджонов, 90+4 – 3:2.
Огоҳлантиришлар: Расулжон Раҳмонбердиев, 12. Достон Абдураҳмонов, 15. Бекзод Ғозиев, 27. Исломжон Каримов, 57. Темур Яфаров, 66. Алишер Аҳмедов, 66. Зокиржон Нурматов, 80.

Бўлишинг:Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterShare on LinkedIn

Сўнгги янгиликлар

Превью. “Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё”

“Оқ-тепа” “НБУ-Осиё” билан биринчи лигадаги дебют мавсуми 2006 йилдан бери тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги илк уч...


Навбатдаги мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 11-турида ўзининг ноқулай рақибларидан бири “Пахтакор-2″ни қабул қилган “Оқ-тепа” навбатдаги мағлубиятини тан оли...


Превью. “Оқ-тепа” – “Пахтакор-2”

Мазкур рақиблар Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 2012 йилдан буён тўқнаш келишади. Айтиш керак, “Пахтакор-2” “Оқ-тепа”нинг ноқ...