Навбатдаги мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 11-турида ўзининг ноқулай рақибларидан бири “Пахтакор-2″ни қабул қилган “Оқ-тепа” навбатдаги мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Ҳисоб 9-дақиқадаёқ футболчиларимиз томонидан очилган эди. Мирзакамол Камоловга ишлатилган қўполлик туфайли меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган жамоа сардори Анвар Раҳимов “шерлар” дарвозабонига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Аҳмаджонов ҳисобни тенглаштирди. Танаффусдан кейин футболчиларимиз тўп назорати бўйича устунликка эришган бўлса-да, гол уриш меҳмонларга насиб қилди. Бурхонов беллашув якунланишига беш дақиқа қолганида “Пахтакор-2″га уч очко тақдим қилган гол муаллифига айланди.

ЎЗБЕКИСТОН БИРИНЧИЛИГИ – 2016
ОҚ-ТЕПА – ПАХТАКОР-2 – 1:2 (1:2)
25 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 52 томошабин.
Бош ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент) – 8,2.
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Баҳодиров (Тошкент) – 8,0. Дмитрий Клепиков (Тошкент) – 8,0.
Захирадаги ҳакам: Сервер Еремеев (Тошкент) – 8.
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
“Оқ-тепа”: Алишер Аҳмедов, Араик Бобоев, Обиджон Ҳакимов (Берумий Абдунабиев, 70), Достон Абдураҳмонов (Суҳробжон Саримсоқов, 74), Анвар Раҳимов, Мирзакамол Камолов, Абдулатиф Абдуқодиров (Илдар Магдеев, 59), Зафаржон Қорақулов, Шоҳжаҳон Ҳасанов, Маъруф Аҳмаджонов, Отабек Аҳмаджонов.
“Пахтакор”: Умиджон Ҳайров, Дилмурод Қодиров, Мўминхўжа Бурхонов, Диан Талхатов, Адҳамжон Аҳмаджонов (Нурбек Сибадуллаев, 61), Жаҳонгир Аҳмедов, Собит Синдаров, Андрей Сидоров, Қувондиқ Мўминов, Рамис Бегишев (Элёр Омонжонов, 56), Шоҳжаҳон Нишонов (Юсуф Шоимов, 46).
Голлар: Анвар Раҳимов, 9-пенальтидан – 1:0. Адҳамжон Аҳмаджонов, 45+1 – 1:1. Мўминхўжа Бурхонов, 85 – 1:2.
Огоҳлантиришлар: Қувондиқ Мўминов, 8. Мўминхўжа Бурхонов, 80. Жаҳонгир Аҳмедов, 84. Нурбек Сибадуллаев, 87.

Бўлишинг:Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterShare on LinkedIn

Сўнгги янгиликлар

Превью. “Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё”

“Оқ-тепа” “НБУ-Осиё” билан биринчи лигадаги дебют мавсуми 2006 йилдан бери тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги илк уч...


Навбатдаги мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 11-турида ўзининг ноқулай рақибларидан бири “Пахтакор-2″ни қабул қилган “Оқ-тепа” навбатдаги мағлубиятини тан оли...


Превью. “Оқ-тепа” – “Пахтакор-2”

Мазкур рақиблар Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 2012 йилдан буён тўқнаш келишади. Айтиш керак, “Пахтакор-2” “Оқ-тепа”нинг ноқ...