Абдурашид Исмоилов: “Хатога йўл қўйдик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 8-туридан ўрин олган “Оқ-тепа” – “УзДонгЖу” (3:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Абдурашид Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

– Бугун шиддатли ўйин бўлишини тахмин қилгандик, шундай ҳам бўлди. Биринчи бўлимни ёмон ўтказганимиз йўқ. Бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Аммо фойдалана олмаганимиз туфайли рақиб бизни жазолади. Футболда ёзилмаган қоида бор: сер урмасанг, сенга уришади. Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Чунки уларни назорат қиладиган инсонлар бор. Қийинчилик билан эришилган дурангни ушлаб қолмаганимизнинг асосий сабаби, футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Балки ёшлик қилгандир? “Оқ-тепа” ҳар уччала голини ҳам стандарт вазиятлардан кейин урди.

Бўлишинг:Share on FacebookShare on Google+Tweet about this on TwitterShare on LinkedIn

Сўнгги янгиликлар

Превью. “Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё”

“Оқ-тепа” “НБУ-Осиё” билан биринчи лигадаги дебют мавсуми 2006 йилдан бери тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги илк уч...


Навбатдаги мағлубият

Ўзбекистон Биринчилигининг 11-турида ўзининг ноқулай рақибларидан бири “Пахтакор-2″ни қабул қилган “Оқ-тепа” навбатдаги мағлубиятини тан оли...


Превью. “Оқ-тепа” – “Пахтакор-2”

Мазкур рақиблар Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 2012 йилдан буён тўқнаш келишади. Айтиш керак, “Пахтакор-2” “Оқ-тепа”нинг ноқ...